Чехия товуқлари
Чехия товқларининг анъанавий зотлари
Чехия товуқларининг тарихи
Чехия товуқлари – бу қадимги товуқлардан бўлиб, уларнинг тарихи ўтган асрларга бориб тақалади. Бу товуқлар ҳақида 1205 йилда Дания қироли Владимир ИИ Ғолибнинг Чехия маликаси Маргарита Богемская билан бўлаётган никоҳ маросимига бир гала чехия товуқлари совға сифатида тағдим этилганда биринчи ёзувлар қолдирилган. Одатда Чехия товуқлари ранг-ба-ранг патларга эга бўлишган. Энг кўп учрайдигани бу олтинг ва ёввойи турдаги товуалр бўлган. Чехия товуқлари деҳқон товуқалар – маҳаллий товуқлар зотидан келиб чиққан бўлиб, улар 19 асрнинг яримига қадар асосан Чехия Республикасида яшашган. 19 асрнинг ярмидан бошлаб бу маҳҳалий товуқ зотлари бошқа мамлакатлардан олиб кирилган зотлар билан чачиштирилган, маҳаллий товуқлар эса бутунлай ёқолиб кетиш ҳавфи остида қолишган.
Бунинг натижасида, 1913 йилнинг август ойида Гавличкув-Бродлик Карел Шкода (1862 йилнинг 3 февралида таввалуд топган., 1927 йил 1 майда вафот этган) маҳаллий товуалар зотидан қолган бир гала товуларни тўплблан олган бўлиб, улар Гумполец ҳудудининг Чехия-Моравия тепалигида топилган. Карел Шкода товунинг икки хил турини аниқлади – биринчи тури Коморовице қишлоғининг товуғлари бўлган, иккинчиси эса Чески Шицендорф (айни дамда Стрижибрне Гори қишлоғининг қисмиҳисобланади) қишлоғи фермасидан сотиб олинган товуқлар бўлган. 1924-1925 йилларда Кроморовице ишлоғидаги товуқлар тури аниқланган ва унга Чехия олтин товуғи номи берилган, Чески Шицендорф товуғи эса чехия какликсимонлар зотига мансуб деб топилди. Честимир Седлак (1890 йилда туғилган., 1957 йилнинг 5 июнида вафот этган) қолган маҳҳалий товуқларни ичида Клатови ва Добржиш ҳудудидаги турларни аниқлади. Кегинчалик икки хил тур ҳам чачиштирилган. 1936 йилда Чехия олтин товуғи иқутисодий муҳим ҳайволлар тукимига киритилган. 1985 йилда назоратли кўпайтириш оститида 3600 та чехия олтин товуқлари бўлган. 1992 йилда чехия олтин товуғи Чехия генетик ресурслари таркибига киритилган. 20 аср давомида Чехия товуқларининг митти турлари яратилди.
Шумава товуқлари
Ирқий шумава товуқлари қадимги турлардан бўлиб, асосан Богем ўрмонининг (чехча номи – Шумава) тоғ яқинларида яшаган. Эҳтимол бу шимолий Чехия товуқларининг бир тури бўлиши мумкин. Афсуски, ирқий Шумава товуқлари ёқолиб кетканлиги аниқланди. Бу турнинг замонавий тарихи 1945 йилдан сўнг бошланди. Товуларнинг бу турини тиклаш учун Вимперк ва Кашперске Гори ҳудудларидан уларга ўхшаш бўлган товуқлар йиғиб олинди ва улар бир нечта ўрта ҳажмга эга бўлган род-айланд, виандот, плимутроқ, ню-гемпшир каби ва кегинчалик Чехия товуқлари билан чачиштирилган. Бу чачиштириш натижасида хозирда бу тур Шумава зоти деб ном олган, аммо улар биринчи турдагисидан озгина фарқ қилади. Танаси қора аралаш олтин рангли ва қора думга эга бўлган шумава товуқлари сақланиб қолган ҳалос.